Буюртма буджетини киритиш.

Энди сиз, буюртма буджетини хавфсиз битимга киритишингиз керак. Бунинг учун сайтнинг юқори сахифасидаги профил аватарига босинг, (мобиль қурилмада хам юқоридаги профил иконкасига босилади) менинг буюртмаларимга босинг. Буюртма мухокамаси тугмасини босинг, пастки қисмда “Иш бажарувчи буюртмани тасдиқлади ва уни бажаришга тайёр. Илтимос тўлов суммасини хавфсиз битимга киритинг. Шундан сўнг сайтда буюртма бўйича иш бошланади.” ёзуви пайдо бўлади. Тўловни киритиш тугмасини босинг (Тўловлар UzCard/Humo банк пластик карталари орқали амалга оширилади). Давом этиш тугмасини босинг. Кейинги сахифада биринчи қаторга картангиз юзасидаги 16 талик рақамни киритинг. Иккинчи қаторга картангиз 16 талик рақами пастки қисмидаги амал қилиш муддатини киритинг ва яшил тугмани босинг. Карта бириктирилган телефон рақамига тўловни тасдиқлаш учун смс код юборилади. СМС ичидаги қодни сайтнинг тўлов сахифасидаги учинчи қаторга киритинг ва яшил тугмани босинг.