Буюртма жойлаш.

1. Буюртма жойлашда, сайтга компютер орқали кирилганда ўнг тараф юқори қисмда Буюртма қўшиш ёзуви устига босинг, мобиль телефондан эса ўнг тараф юқори қисмдаги тўртбурчак профил тугмасига босасиз; 
2. Буюртмаларга босасиз;
3. Буюртма жойлаш тугмасига босасиз;
4. Пайдо бўлган ойнадан мутахасислик ёзуви олдидаги танлашни босиб ўз мутахасислигингиз турини танлайсиз;

5. Сарлавха қаторига буюртма сарлавхасини киритасиз, масаслан: “Водпресда сайт очиш керак”;
6. Таъриф га буюртманинг шартларини киритасиз;
7. Файл бриктиришга босиб пастки қисмга босасиз, қурилмадан буюртмага оид керакли расм ёки файлни танлайсиз (буюртма файли бўлмаса жойламайсиз);
8. Шахар қаторига шахрингизни киритасиз;
9. Қўникмалари қаторига, буюртмани бажарувчи фрилансернинг қўникмасини киритасиз, масалан: php, mysql, java, 1C ва хо казо (бир нечта қўникмалар вергул билан ёзилади);

10. Бюджет каторига буюртмани бажаришга бериладиган суммани ёзасиз (агарда келишув асосида катакчасини белгиласангиз, суммани фрилансер билан келишасиз);

11. Хавфсиз битим (бюджетни олдиндан захиралаш шарти билан) одатий холатда танланган бўлади. Бу орқали сиз фрилансерга буюртма пулини хавсиз битим орқали ўтказишни белгилаган бўласиз;

12. Қўшимча шартлар каторидаги Фақат қуйидаги профиллар учун PRO ва PROFI деб номланган хизматни ёксангиз, буюртмангизга PRO аккаунтдаги фрилансерларгина таклиф билдира олишади. Ушбу турдаги аккаунт фрилансерплари сайтда бошқалардан ажралиб туради;

13. Буюртмани жойлаштириш тугмасини босинг;

14. Табриклаймиз буюртмангиз юборилди. Сизнинг буюртмангиз маъмурият текширувидан сўнг сайтга жойлаштирилади. Бу хақида сизнинг почтангизга хабар юборилади. Буюртмалар, сайтнинг бош сахифасида ва буюртмалар сахифасида кўрсатилади.