Хавфсиз битим нима ва у нима учун керак?

Хавфсиз битим хизмати буюртмачи учун иш бажарувчига тўловларни амалга оширишдаги хавфсизликни, алданиб колмасликни, хамда иш бажарувчиларга буюртмачидан, бажарилган ишлар, хизматлар учун тўловларни ишончли тарзда қабул қилиб олишни кафолатлайди.

Келишилган ва бажариш учун белгиланган вазифасининг қиймати мижознинг банк картасидан тўланади ва тўлов тизимидаги махсус ҳисобда сақланади. Ҳар икки томон ишнинг муваффақиятли бажарилганини тасдиқлаганидан сўнг пул иш бажарувчининг банк картасига тушади. Агар топшириқ бажарилмаса, маблаг иш буюртмачисига қайтарилиши кафолатланади.