Сиз сохангиз бўйича эришган ютуқларингизни исботловчи хужжатларингиз, фахрий ёрлиғ, сертификатлар сканерини профилингизга юклаб қўйишингиз мумкин. Бу сизга буюртмачиларнинг ишончини оширади бу эса ишингизга харидорлар сонини оширади. Даромадингиз кўпайишига ёрдамлашади. Сертификатларни юклаш учун, тепа панелдаги профил аватарига босинг ва созламаларга босинг (мобиль қурилмаларда юқоридаги профил аватарига босгандан сўнг, созламаларга кириш шарт эмас) . Шахсий маълумотлар бўлимига киринг сўнгра Ҳужжатлар ва сертификатлар ёзувининг ёнидаги +қўшиш тугмасига босинг. Қурилмангиздан керакли хужжатни танланг. Шу билан файл кабинетингизга юкланади. Буюртмачилар профилингизни кузатиб кўрганида юклаган файлларингиз кўринади.