Сайтда буюртма ва конкурсларингизни кўплаб фрилансерлар кўриши учун уни реклама қилишингиз мумкин. Хизмат пуллик тарзда тақдим этилади. Хизмат учун тўловларни сайтдаги балансингиз ёки UzCard/Humo банк пластик карталари орқали амалга оширишингиз мумкун. Юқорида айтганимиздек, менинг буюртмаларим сахифасида мавжуд буюртма ва ташкил этилган конкурсларингиз рўйхати акс эттирилади. Конкурс ёки буюртмангизни реклама қилиш учун, унинг олдидаги $ белгисини босасиз. Керакли реклама турининг катакчасини белгилайсиз, рекламангиз давомийлик муддатини киритасиз, сахифанинг пастки қисмидаги балансдан тўлаш ёки UzCard/Humo ни танлайсиз. Тўловни амалга оширасиз, тўлов жараёни якунлангач буюртмангиз танланган реклама тури бўйича реклама қилинишни бошлайди.