Конкурслар ташкил этиш.

Конкурс уюштириш учун сайтнинг юқори қисмидаги конкурслар устига борганда пайдо бўлган конкурс қўшиш тугмасини босинг. Мутахасислик ёнидаги Танлаш ёзувига босинг ва ўз мутахасислигингизни танланг, Конкурс тугаш санаси хамда Ғолибларни тақдирлаш санасини киритинг. Конкурс сарлавҳасини киритинг. Конкурс хақида батафсил маълумот ва шартларни таъриф қаторига киритинг. Файл бириктиришга босиб, қурилмангиздан конкурсингизга оид расм ёки файлни танланг.Кўникмалар қаторига фрилансернинг конкурсга оид керакли билим қўникмасини ёзинг. Масалан: php, mysql ва хо казо. Бир нечта кўникма ёзиш учун, вергул билан давом этинг. Совринг қаторига ғолибга бериладиган соврин суммасининг миқдорини киритинг. Қўшимча шартлар қаторида “Факат қуйидаги профиллар учун PRO ва PROFI” хизматини ёқсангиз, конкурсда фақатгина PRO аккаунтига эга фрилансерлар қатнаша оладилар. Конкурс ташкил қилиш тугмасини босинг. Шундан сўнг конкурс маъмурият текширувига юборилади. Конкурс текширувдан сўнг, сайтнинг бош сахифаси, хамда конкурслар сахифасида кўринади.