Сайтда айрим буюртмачилар ютуқли конкурслар уюштирадилар. Конкурсда истаган фрилансерлар қатнашишлари мумкин. Конкурсда айнан битта вазифа берилади, унда конкурнинг шартлари, конкурс бошланиш санаси ва ғолибни эълон қилиш куни кўрсатилади. Конкурсда истаган фрилансерлар катнашишлари мумкин. Фрилансер ўз таклифини билдиради, конкурс шартларига мос равишда иш намуналаридан кўрсатади. Буюртмачига мақул келган иш намунасининг эгаси буюртмачи томонидан ғолиб деб эълон қилинади. Конкурсда қатнашиш учун юқори панелдаги конкурслар ёзуви устига босинг. Мавжуд конкурслар рўйхатидан бирига таклиф юборишингиз мумкин. Иш намуна файлларини юбораётганда Файлларни яшириш тугмасини белгилаб қўйсангиз, бириктирилган файллар фақат конкурс уюштирувчисига кўринади, конкурс иштирокчиларига эса кўринмайди. Конкурсга киритилган ютуқ суммасини, конкурс туллангач, ғолибнинг банк пластик картасига ўтказиб берилади.