Профил юқори қисмига обложка (муқова) расмини жойлаштириш.

Айнан бир фрилансерни танлаб, унинг профилини кўздан кечиришда кўзга ташланиб турувчи қисм бу албатта профилнинг юқори қисмидир. Фрилансер профилининг юқори қисмига дидга қараб фон расми ёки бирор нарса акс эттирилган расмни жойлаштириш билан профилининг қўринишини янада қўркам қилиш мумкин. Хизмат пуллик тарзда тақдим этилади. Хизматдан фойдаланиш учун сайт юқори сахифаси ўнг қисмидаги профил аватарига босиш ва профил номига босиш керак. Кейинги қадам, профилга муқова ўрнатиш тугмасига босишдир. Хизмат учун тўловни сайтдаги баланс ёки пластик карта орқали амалга ошириш мумкин. Тўлов амалга оширилгач, +Муқова қўшиш тугмасига босиб, қурилмадан керакли расм танланади. Ўрнатилиши керак бўлган расмнинг оптимал хажми 1920x400px бўлиши керак.